Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

8 964 та тендер савдолар жараёнида 12 826 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди

8 964 та тендер савдолар жараёнида 12 826 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.

Давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 72,7% (тендер) савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш билан боғлиқ бўлса, 27,3% да тил бириктириш орқали келишиб олинган, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ташкил этади.

“Тошкент метрополитени” ДУК томонидан бошланғич қиймати 8,2 млн АҚШ долларга тенг бўлган микропроцессор ускуналарини ҳарид қилиш;

“Ўзбекистон телекоммуникaция тармоқларини бошқариш республика маркази” УК томонидан бошланғич қиймати 4,8 млн АҚШ долларга ўтказилган танлов савдолари;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошланғич қиймати 23,6 млрд сўмга “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида”тиббий асбоб-ускуналарни харид қилиш ўтказилган тендер савдоларида турли қонун бузилишлар туфайли такроран ўтказилди.

Киритилди: 17:49 28.09.2023. Ўқилди: 1161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!