Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

+78. Тошкентда ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

+78.  Тошкентда ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 (+78) нафарни ташкил этмоқда.
 
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
 
❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 6628 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3697 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 00:06 07.07.2020. Ўқилди: 5018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!