Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

700 нафар мактаб ўқувчилари озиқ-овқатдан заҳарланди

700 нафар мактаб ўқувчилари озиқ-овқатдан заҳарланди

Индонезия ҳукумати жорий ҳафта Жакартада 700 га яқин боланинг захарланишига сабаб бўлган овқатдан заҳарланиш ҳолатларини текширмоқда. Бу ўқувчилар президент Прабово Субиантонинг мактабда бепул овқатланиш дастури доирасида тайёрланган таомларни истеъмол қилгандан кейин содир бўлди, дея хабар беради Reuters.

JPPI деб номланувчи нодавлат ташкилот маълумотларига кўра, 29 октябрь ҳолатига кўра, январь ойида бошланган мактабда овқатланиш дастури тахминан 15 000 болани касал қилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, озиқ-овқат маҳсулотларини нотўғри сақлаш ва тайёр овқатларни кеч етказиб бериш кўпинча заҳарланишга сабаб бўлади.

Жакартада икки хил мактабнинг 660 га яқин ўқувчиси бепул мактаб овқатларидан заҳарланди, деб хабар берди вилоят губернатори Энда Субекти Кунтаринингсих 29 октябр, чоршанба куни Instagramдаги саҳифасида.

Дастурни назорат қилувчи Миллий озиқ-овқат агентлиги (БГН) раҳбари Дадан Гиндеяна агентликка расмийлар заҳарланиш ҳолатларини текшираётганини ва яқин атрофдаги ошхоналарни вақтинча ёпиб қўйганини айтди.

Архипелагда 11 мингта шундай озиқ-овқат марказлари мавжуд.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!