Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

7 ойда пойтахтнинг ўзида коррупцияга оид 185 та тергов ўтказилган

7 ойда пойтахтнинг ўзида коррупцияга оид 185 та тергов ўтказилган

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 217 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан 185 та жиноят иши тергов қилинган. Бу жиноятлар асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, олий ва халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, солиқ, энергетика, банк, ҳокимлик, кадастр хизмати ва экология идораларида фаолият юритувчи масъул ходимлар томонидан содир этилган.

Шаҳар прокуратураси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 81 та тезкор тадбир ўтказган. Ушбу тадбирлар натижасида барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Киритилди: 22:10 23.08.2024. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!