Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

650 нафар инсоннинг умрига зомин бўлган фожиа: Грецияда 17 нафар қирғоқ қўриқчиси айбланмоқда

650 нафар инсоннинг умрига зомин бўлган фожиа: Грецияда 17 нафар қирғоқ қўриқчиси айбланмоқда

Греция ҳарбий-денгиз суди 2023 йили муҳожирлар тўлган кема ҳалокати бўйича қирғоқ қўриқчиси сифатида хизмат қилган 17 нафар шахсга айб қўйди. Бу фожиа сўнгги ўн йил ичида Ўрта Ер денгизи орқали рўй берган энг кўп инсон қурбонига олиб келган миграция ҳалокати ҳисобланади, деб ёзади BBC.

2023 йил 14 июнига қараган тун “Адриана” номли балиқчи кемаси муҳожирларни олиб кетаётган пайтда Грециянинг Пилос соҳили яқинида чўкиб кетган. Айрим маълумотларга кўра, ҳалокат чоғида тахминан 650 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Фожиадан омон қолганлар BBCга берган интервьюларида, грек қирғоқ қўриқчилари уларнинг қайиғини судираб олиб кетишга уринганида ағдарилиб кетганини, шундан сўнг гувоҳларни бўлган воқеани яширишга мажбур қилганини айтган.

“Бу иш бўйича гувоҳлик бериш ва айб қўйиш учун икки йил керак бўлди, аммо бу фожианинг гувоҳи бўлган одамлар жуда кўп эди”, – дейди тирик қолганлардан бири, Сурия фуқароси Аҳмад (исми ўзгартирилган).

Киритилди: 22:38 27.05.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!