Юқори Чирчиқ туманидаги «Фаровон» МФЙда жойлашган хонадонда 70 сотихлик ҳудудда 2 та иссиқхона (50 сотих лимон, 20 сотих қулупнай) борлиги маълум бўлди.
Хонадондаги газ жиҳозлари ўрганилганда 2 дона газда ишловчи иситиш аппарати (ОАГВ), 2 дона (2 ва 4 ёндиргичли) газ плитасидан ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатларисиз фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Шунингдек, хонадондаги электрон газ ҳисоблаш ускунаси текширилганда мазкур ҳисоблагич рўйхатдан ўтказилмагани ва таъминот корхонаси билан тегишли шартнома тузилмагани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 649 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.