Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

6 нафар маҳкум муддатидан аввал оиласи бағрига қайтди

6 нафар маҳкум муддатидан аввал оиласи бағрига қайтди

Инсонпарвалик — инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Унга кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бутун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахт-саодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.

Жорий йилнинг 18 июнь куни жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Дилобар Ахроровна томонидан инсонпарварлик принципидан келиб чиқиб, 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган 6 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди ва  маҳкумлар ўз оиласи бағрига қайтди.

Суд раиси Д. Эргашеванинг фикрича, инсон ҳаётининг қувончу ташвишлари, бахтли ва беҳаловат дамларини мужассам қилган оиланинг қадрига етмоқлик-саодат. Уни асраб-авайлаш йўлидаги сўқмоқлардан сабр-матонат билан ўтганлар саодатманд.

 

Жиноят ишлари бўйича

Томди туман судининг раиси

Д.А.Эргашева

Киритилди: 19:30 19.06.2020. Ўқилди: 1820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!