Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

590 минг доллар тергов қўмитаси биносидан ўғирланди

590 минг доллар тергов қўмитаси биносидан ўғирланди

Арманистон Тергов қўмитасининг (СК) Иқтисодий жиноятлар ва контрабанда бўйича тергов бош бошқармаси биносидан 590 минг доллар ўғирлаш иши бўйича ушбу бошқарма бўлинмаларидан бири бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Гор Тадевосян қўлга олинди.

Бу ҳақда Арманистон ОАВ хабар бермоқда.

Қўлга олинган шахс содир бўлган воқеага алоқаси йўқлигини айтмоқда.

Бошқарма биносида СК терговчилари ҳам, Давлат даромадлари қўмитаси ходимлари ҳам ишлайди.

Маълум бўлишича, гумонланувчи жиноятчи бинога терговчининг хизмат рухсатномасидан фойдаланиб кирган. Қўриқчи шубҳали ҳеч нарсани пайқамади. Бундан ташқари, жиноятчи бинога ярим тунда кириб, тунни шу ерда ўтказган. Аслини олганда, у бинода хотиржам ўтирар, фақат эрталаб - иш бошланишидан сал олдин чиқиб кетганди.

Қайд этилишича, ушбу сумма ашёвий далил сифатида сейфда сақланган. Пуллар талон-торож қилинишидан олдин бошқармада терговчининг хизмат гувоҳномаси йўқолган. Эртаси куни пропуск топилади. Бир неча кундан кейин сейфнинг калити йўқолади ва яна тўсатдан топилади.

Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси СКдан келиб тушган хабар асосида Арманистон Жиноят кодексининг 446-моддаси 2-қисми ва 254-моддаси 3-қисми (2 ва 4-бандлари) аломатлари бўйича - СК Бош бошқармаси маъмурий биносидан жуда кўп миқдорда пул маблағларини ўғирлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилганди.

Киритилди: 16:43 23.05.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!