57 ёшли Кадзуйоши Миура фаолиятини якунламоқчи эмас.
Дунёнинг энг ёши катта футболчиси Япониянинг 4-дивизиони вакили «Атлетико Сузука»да ижара асосида ўйнашда давом этади, деб хабар беради The Athletic.
Япониялик футболчи аслида «Йокоҳама» клубига тегишли.
Яримҳимоячи профессионал фаолиятидаги 40-мавсумини ўтказади. Миура Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия ва Португалияда ҳам ўйнаган. У Япония миллий жамоаси сафида 89 та ўйин ўтказиб, 55 та гол урган.