Сальвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари республика қирғоқлари яқинида икки тонна кокаинни мусодара қилишга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Унга кўра, Эстеро-де-Жалтепеке кўрфазидан 752 км жануби-ғарбда уч колумбиялик 50 миллион долларлик гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган кема қўлга олинган.
Букеленинг таъкидлашича, сўнгги саккиз ой ичида Сальвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари халқаро сувларда 15 тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилган, уларнинг нархи тахминан 380 миллион долларни ташкил қилади.