Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

5-ўрин: Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

5-ўрин: Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда 9,9 мингтага кўпайиб, жами 286 579 кишини ташкил этмоқда, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича Италия ва Испанияни ортда қолдириб, дунёда бешинчи ўринга кўтарилди.

Чоршанба куни 276 583 киши (бир кеча-кундузда 9,9 минг кишига кўпайган), ундан олдинги куни 266 598 киши (бир кеча-кундузда яна 9,9 минг кишига кўпайган) вирусни юқтирганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мамлакатда 137 448 киши даволанмоқда, 141 028 киши (бир кунда 5823 киши) тузалган, 8102 нафари (бир кунда 357 киши) вафот этган.

Киритилди: 11:52 11.06.2020. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!