44 кунлик уруш давомида ўғирланган қурол ва ўқ-дориларнинг бир қисми Арманистон пойтахти Ереванда топилди.
Бу ҳақда Shamshyan.com хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Арманистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат полицияси бош бошқармасининг Малатя бўлимига фуқаро томонидан ноқонуний равишда қурол ва ўқ-дорилар сақланганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Олинган маълумотларга кўра, 44 кунлик урушдан сўнг фронт чизиғига туташ ҳудудга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказилган, сўнгра улар сув таъминоти яқинидаги ҳудудга яширилган. Радиуси 1,5 км бўлган ҳудудда полициячилар кўп миқдорда қурол ва ўқ-дориларни топдилар.
Мусодара қилинган ашёлар орасида 9 та тўппонча, 9 та милтиқ, 1 та пулемёт, 1086 та турли калибрли ўқлар, 21 та граната, 11 та портловчи моддалар, шунингдек, бошқа турдаги қурол ва ўқ-дорилар бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Малатия-Себастия маъмурий ҳудуди тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.