Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Наманганда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Наманган туманида фуқаролар Й.К. ва У.Р. Gentra автомашинасида умумий баҳоси 40,1 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 6 хил турдаги жами 138 дона пиротехника буюмларини фуқаро М.Х.га ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!