Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

37 ёшли Левандовски «Реал»га қарши ўйинларда Суарес ва Гризманн натижасини такрорлади

37 ёшли Левандовски «Реал»га қарши ўйинларда Суарес ва Гризманн натижасини такрорлади

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания Суперкубоги–2026 финалида «Реал»га қарши ўйинда гол уриб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Бу гол полбшалик футболчиси учун «Қироллик клуби»га қарши баҳсларда урилган 12-гол бўлди. Stats Foot маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич орқали Левандовски собиқ «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ҳамда «Атлетико» форварди Антуан Гризманн натижасига тенглашди. XXI асрда «Реал»га улардан кўра кўпроқ гол урган ягона футболчи — Лионель Месси бўлиб, аргентиналик юлдуз ҳисобида 26 та гол бор.

37 ёшли Левандовски «Реал»га қарши барча мусобақаларда жами 18 та ўйин ўтказган. Ушбу баҳслар учта клуб сафида қайд этилган:

— «Барселона»да — 10 ўйин, 6 гол;
— Дортмунднинг «Боруссия»сида — 5 ўйин, 5 гол;
— «Бавария»да — 3 ўйин, 1 гол.

Киритилди: Бугун 11:04. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!