Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

32 мамлакат олимлари коронавируснинг ҳаво орқали юқишини тан олишни талаб қилишмоқда

32 мамлакат олимлари коронавируснинг ҳаво орқали юқишини тан олишни талаб қилишмоқда

“The New York Times”  газетасининг ёзишича, 32 мамлакатдан 240 га яқин олимлар ЖССТдан коронавируснинг ҳавода энг кичик заррачалар орқали юқишини тан олишни талаб қилмоқда.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти эса коронавирус бемор йўталганда ва акса урганда ҳавога тушадиган томчилар ҳамда буюмларга теккандагина юқишини айтмоқда.

Аммо олимлар коронавирусни майда зарралар сабаб, айниқса, бино ичида ҳам юқтириш мумкинлигига ишонишмоқда.

ЖССТнинг инфекцияни назорат қилиш бўйича техник директори Бенедетт Аллегранци ушбу қараш тасдиқланмаган деб ҳисобламоқда.

Материал муаллифларининг таъкидлашича, агар коронавируснинг ҳаво орқали тарқалиши тахмини тасдиқланса,  ЖССТ ўз тавсияларини янада жиддийларига ўзгартиришга мажбур бўлади.

Хусусан, ниқоб тақиш ҳатто ижтимоий масофа сақланган ҳолатда ҳам тавсия қилинади. Шифокорларга қўйиладиган талаблар янада кучайтирилади - улар ҳатто энг майда зарраларни ҳам филтрлайдиган ниқоб тақишлари керак бўлади.

Киритилди: 22:59 06.07.2020. Ўқилди: 3095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!