Ўзбекистонда Аи-80 бензини арзонлаши кутилмоқда. Хабарга кўра, 2020 йилнинг 1 май кунидан бошлаб «UNG» миллий бренди остидаги дизел ёқилғи қуйиш шохобчаларида 500 сўмга арзонлайди ва 6500 сўмдан сотилади. 3 май санасидан эътиборан Аи-80 бензини ҳам 500 сўмга арзонлайди ва 4000 минг сўмдан сотила бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам нефт-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали бензин нархлари давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди.
Бугундан эътиборан нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизел ёқилғисини (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғисини) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.