Фарғона водийсининг қатор ҳудудларига яна сел келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғиз Республикаси билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 29-31 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.