Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

276 кун ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонлари сони 38 193 нафарга етди

276 кун ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонлари сони 38 193 нафарга етди

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида Исроилнинг давом этган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 минг 193 нафарга етди.

Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида учта қирғин содир этиб, 40 нафар фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 75 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, Исроилнинг Ғазо секторига 7 октабрдан бери давом этган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 38 193 нафарга, ярадорлар эса 87 903 нафарга етди.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.

Киритилди: 16:46 08.07.2024. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!