Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

274 кун ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонлари сони 38 098 нафарга етди

274 кун ичида Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми қурбонлари сони 38 098 нафарга етди

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 минг 98 нафарга етди.

Исроил армияси биргина сўнгги 48 соат ичида Ғазо секторининг турли ҳудудларида 7 марта қатлиом уюштириб, 87 фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 260 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, Исроилнинг Ғазо секторига 7 октабрдан бери давом этган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 38 098 нафарга, ярадорлар эса 87 705 нафарга етди.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.

Киритилди: 15:47 06.07.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!