Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

27 нафар немис тили фани ўқитувчиси Германияга малака оширишга юборилди

27 нафар немис тили фани ўқитувчиси Германияга малака оширишга юборилди

Профессионал таълим муассасаларининг бир гуруҳ немис тили фани ўқитувчилари Германияга малака оширишга юборилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

Ҳукумат қарорига асосан, Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни Германияда касбий таълимга йўналтиришга кўмаклашиш мақсадида профессионал таълим муассасаларининг 27 нафар немис тили фани ўқитувчилари Германиянинг “ТЕЛC” тил ўқитиш марказида малака ошириш курсига юборилди.

16 октябр куни малака оширишга саралаб олинган немис тили фани ўқитувчилари билан учрашув ўтказилди ва ушбу сафардан кўзланган мақсад ва вазифалар, кутилаётган натижалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германиядаги “TELC” тил ўқитиш марказида ўзларининг тил даражалари ҳамда касбий кўникмаларини оширишларига мўлжалланган дастур мазмун моҳияти тушунтирилди.

Учрашувда юборилаётган педагоглардан малака ошириш курси давомида замонавий тил ўргатиш методикасига асосланган интенсив тайёрлов курсларида фаол иштирок этиб, немис тилини ўқитишнинг энг сўнгги услублари, замонавий қўлланмалар ва дарсликлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш кутилаётгани алоҳида таʻкидланди.

Ўқитувчилар Тошкент халқаро аеропортидан масъул ходимлар ҳамроҳлигида Германиянинг Берлин шаҳрига йўл олдилар.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!