27 июль куни дунё энг узун ой тутилишини кузатиб турди, раввинларнинг фикрича, ушбу ҳодиса даҳшатли воқеларнинг дебочаси экан. Бу ҳақда ҳаттоки муқаддас Библия китобида ҳам келтирилган эмиш.
Талмуд (яҳудийликнинг қонуний ва диний-ахлоқий қоидалари мажмуи) бу сафар инсоният кенг миқёсдаги ҳалокатни бошдан кечиришини таъкидлади. Сўнгги марта АҚШнинг қитъа қисмини ёпиб қўйган Қуёш тутилиши содир бўлганда Америка энг кучли бўронлар остида қолганди.
Талмуддаги баъзи манбаларда келтирилишича, Исроил Ой билан маънавий жиҳатдан боғлиқ. Шундан келиб чиадиган бўлсак, шарқий қисмдаги тутилиш шарқий халқлар учун даҳшатли нарсаларни кўрсатади.
Агар шулардан келиб чиқиб, бу башоратларга ишонсак, тез орада уруш бошланиши эҳтимоли бор.