Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

27 давлат Исроилдан Ғазога журналистларни киритишни талаб қилди

27 давлат Исроилдан Ғазога журналистларни киритишни талаб қилди

Буюк Британия, Германия, Франция, Австралия ва яна 23 давлат Исроилни халқаро журналистларни Ғазога киритишга чақирди. Баёнотда:

«Журналистлар уруш ҳақиқатини дунёга етказишда ҳал қилувчи ўрин тутади. ОАВга киришни тақиқлаш — қабул қилиб бўлмайди», — дейилади.

Ғазодаги гуманитар фожиа дунёга маълум бўлиши кераклиги таъкидланган.

Комитет маълумотига кўра, Ғазо ва минтақада 192 нафар журналист ҳалок бўлган. Ғазо расмийлари эса бу сон 270 нафардан ошганини айтади.

Яқинда Исроил армияси Al Jazeera телеканали журналистларига ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдирган. Бу ОАВ ва халқаро ташкилотлар томонидан қаттиқ қораланган.

Коалиция Исроилни ва барча томонларни журналистлар хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Киритилди: 14:08 23.08.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!