Хитойда Япония агрессиясига қарши Хитой халқ қаршилик уруши ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган байрам тадбирларида 26 давлат раҳбарлари иштирок этади.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Хон Лейга асосланиб, “Sinxua” агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Хитой 3 сентябрь куни кенг кўламли ҳарбий парад ўтказади.