Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

25 ёшли қассоб йигит қариндошининг жонига қасд қилди...

25 ёшли қассоб йигит қариндошининг жонига қасд қилди...

Қассобчилик билан шуғилланган йигит 2019 йил 21 апрель соат тахминан 10.00 ларда Наманган шаҳри, Бунёдкор МФЙ ҳудудидаги “Ёшлик барака” масъулияти чекланган жамиятга қарашли ҳайвон бозорида қариндоши ундан қарзга олган 2,5 млн. сўмни ўз вақтида қайтармагани ва отасига тан жароҳати етказганидан ғазабланади. Бозор ҳудудидан ташқарига чиқиб, кўча бўйлаб кетаётган қарз олган қариндошини яқин қариндошлари – акаси ва укасининг кўз ўнгида танасига бир неча маротаба пичоқ уриб, баданига кўплаб шикаст етказади. Безорилик оқибатида қасддан ўлдирмоқчи бўлаётганида, ушбу ҳодисанинг гувоҳи бўлган фуқаролар томонидан ажратиб қолинади. Йигит ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиали жонлантириш бўлими шифокорлари томонидан кўрсатилган тиббий  ёрдамлар натижасида тан жароҳат олган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

“ЭРТАСИГА БЎЛГАН ВОҚЕАНИ ЭСЛАБ, ЎЗ ХОҲИШИМ БИЛАН ИИБГА БОРДИМ”

Судланувчи судда айбига қисман иқрорлик билдирди...

— Жабрланувчи онам томонидан қариндош бўлади. 2019 йил 21 апрель соат 6.00 ларда отам ва икки нафар қариндошларим билан Наманган шаҳри, Бунёдкор маҳалласида жойлашган “Ёшлик барака” МЧЖга қарашли ҳайвон бозорига бориб, ҳайвон сотиб олдик. Сўнг жабрланувчи онам томонидан қариндош “ярим соатда қайтариб бераман”, деган шарт билан мендан қарзга 2 млн. сўм олди. Кейин бозорни айланиб юриб, одамлар тўпланиб турган жойга бордим. Отам ерда ётганини кўриб, карахт бўлиб қолдим. Ўзимни билмай қолдим, нима бўлганини эслай олмайман. 

Жабрланувчига пичоқ урганимни дастлабки тергов жараёнида билдим. Воқеа кунига қадар жабрланувчи билан ўртамизда ҳеч қандай адоват бўлмаган. У билан 2 млн. сўмни олди-бердиси юзасидан уришмадим. У ургани учун отам ерда ҳушсиз ҳолда ётганини кўриб, “отам вафот этибди”, деб ўйлаб, “шок”ка тушдим. Аслида пичоқни бозордаги ошхонадан қариндошимни қўрқитиб қўйиш мақсадида олгандим. Ўзим билмаган ҳолда пичоқ билан унга тан жароҳати етказдим. Кучли руҳий ҳаяжонланишим натижасида шу ишларни қилиб қўйдим.

Дастлабки терговда “пул учун пичоқ урдим”, деб кўрсатма бермаганман. “Кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида пичоқ урдим”, деганман. Пичоқни унинг баданини қайси жойларига урганимни эслай олмайман. Ушбу воқеадан сўнг ўзимни йўқотиб, қочиб Ахсикентда яшайдиган ҳоламнинг уйига бордим. Эртасига бўлган воқеани эслаб, ўз хоҳишим билан ИИБга бордим.

2019 йил 22 апрель куни терговчи сўроқ қилганида ҳамма ҳолатни айтиб берганман. Сўроқ жараёнида педагог, психолог ҳамда ҳимоячи иштирок этган. Сўроқ баённомаси менинг сўзларимдан ёзилган. Терговда “Қариндошим 3 йил олдин олган 1 млн. сўм ва ўша куни олган 2 млн. сўмни қайтариб бермаганидан жаҳлим чиқиб, ўзимни тўхтата олмадим”, деб кўрсатма бермаганман. 

Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Жаҳл устида жиноят содир этганимни инобатга олган ҳолда қонуний енгиллик беришингизни сўрайман.

 

“7 ЙИЛ ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ”

Давлатмирза Камилов, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси: 

— Мамадалиев Олимхон ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “ж, л” бандлари билан 57-моддаси қўлланиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазо 2019 йил 22 апрелдан бошлаб ҳисоблаб, умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон килинган кундан бошлаб, 10 сутка муддат ичида, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, шу муддат ичида жиноят ишлари буйича Наманган вилоят судига апелляция тартибида, бу муддат ўтгач кассация тартибида шикоят ёки протест келтиришга ҳақли.

Садоқат Аллаберганова, журналист

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 05:30 14.01.2020. Ўқилди: 2685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!