Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

24 йил олдин ўғирлаб кетилган ўғил ўз оиласига қайтарилди

24 йил олдин ўғирлаб кетилган ўғил ўз оиласига қайтарилди

Хитойлик Гуо Гантанг ва Чжан Венге бундан 24 йил олдин ўғирлаб кетилган ўғлини топишга муваффақ бўлди.

"Fox News" хабарига кўра, оилавий учрашув Шандун вилоятидаги Лиаоченг шаҳрида бўлиб ўтган.

Ҳозир Гуо Синчжен 26 ёшда. Полиция маълумотларига кўра, уни икки ярим ёшида бир аёл ва эркак ўғирлаб кетилган. Улар болани Хебей вилоятига олиб боради ва Хитойнинг марказий қисмида яшовчи оилага сотиб юборади.

Июнь ойида полиция махсус дастур орқали Гуо Синчженни қидириб топган. Кейинчалик унинг шахси ДНК текшируви билан тасдиқланган.

Шу вақт ичида Синчженнинг отаси Гуо Гантанг боласини излаб мототциклда деярли Хитойни айланиб чиққан ва полицияга бошқа йўқолган болаларни топишда ёрдам берувчи фаолга айланган.

Киритилди: 14:56 16.07.2021. Ўқилди: 2955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!