Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

23 ноябрь куни U-23 Осиё кубогига қуръа ташланади

23 ноябрь куни U-23 Осиё кубогига қуръа ташланади

2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майига қадар Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда энг яхши учта ўринни эгаллаган жамоа 2024 йилги Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади, тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа эса Африка футбол конфедерацияси иштирокичисига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

Қитъа мусобақасига қуръа ташлаш маросими 23 ноябрь куни Ўзбекистон вақти билан 14:00да бошланади. Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган.

1-саватча: Қатар, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Япония.

2-саватча: Австралия, Ироқ, Вьетнам, Корея Республикаси.

3-саватча: Таиланд, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт.

4-саватча: Малайзия, Тожикистон, Индонезия, Хитой.

Киритилди: 22:09 20.11.2023. Ўқилди: 1383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!