Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларининг олди олинди

21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларининг олди олинди

Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан январ-апрел ойларида давлат буюртмачилари томонидан 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:

▫️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси 2,2 млрд сўмлик ;
▫️“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ 313 млн сўмлик;
▫️Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 300 млн сўмлик;
▫️Деҳқонобод тумани ҳокимлиги 189 млн сўмлик;
▫️Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 95 млн сўмлик;
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 56 млн сўмлик давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига имкон яратган.

Шунингдек:

▫️“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 10,8 млрд сўмлик;
▫️Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 1,9 млрд сўмлик;
▫️Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,9 млрд сўмлик;
▫️Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,1 млрд сўмлик;
▫️Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицейнинг 573 млн сўмлик;
▫️Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 572 млн сўмлик;
▫️Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос стансиялари ва энергетика бошқармасининг 520 млн сўмлик;
▫️Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг 83 млн сўмлик;
▫️Янгиобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 45 млн сўмлик;
▫️Мўйноқ тумани ҳокимлигининг 40 млн сўмлик давлат харидларидаги баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 21:50 15.05.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!