2050 йилга келиб, сув тошқини хавфи туфайли Англияда 6 миллиондан ортиқ объект сув остида қолиши мумкин.
Бу ҳақда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (ЕА) ҳисоботида айтилади.
“Англиядаги 6,3 миллионга яқин кўчмас мулк объектлари (уйлар ва корхоналар) бир ёки бир нечта манбалардан: дарёлар, денгизлар, ер усти суви тошқини хавфи остида бўлган ҳудудларда жойлашган”, дейилади ҳужжатда.
Тадқиқотга кўра, иқлим ўзгариши сабабли сув тошқини хавфи остида бўлган уйлар ва бошқа объектларнинг умумий сони 2050 йилга бориб 8 миллионга етиши мумкин.
“Бошқача қилиб айтганда, асрнинг ўрталарига келиб, Англиядаги ҳар тўртта объектдан бири сув тошқини хавфи остида бўлган ҳудудларда бўлади”, дейилади ҳисоботда.
Олимлар кучлироқ сув тошқини мамлакат учун даҳшатли иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шундай қилиб, 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Англия ва Уэльсдаги тошқинлар турли ҳисоб-китобларга кўра 504 дан 924 миллион фунт стерлинггача зарар келтирди.
Буюк Британияда ҳар йили тез-тез кузатиладиган ёғингарчилик туфайли кучли сув тошқини содир бўлади. Жорий йилнинг сентябрь ойида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқини Англия бўйлаб 650 га яқин бинони сув остида қолдирди