Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди

2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди

“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-184-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш белгиланди.

Жумладан:

  • 3,3 млн нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши;
  • 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши.

Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар 2 йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида “йўл харитаси” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Киритилди: 15:52 18.05.2025. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!