Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2030 йилга бориб дунёда камида олти долларлик триллионерлар бўлади, - Informa Connect Academy

 2030 йилга бориб дунёда камида олти долларлик триллионерлар бўлади, - Informa Connect Academy

Катта бойликларни кузатувчи Informa Connect Academy'нинг янги ҳисоботига кўра, SpaceX, Tesla ва Х ижтимоий тармоғининг эгаси Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

Ташкилот таҳлили Маскнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ошиб бораётганига асосланади.

Шу ой бошида академиянинг «2024 Триллион Доллар Cлуб» ҳисоботи тарқала бошлаганда Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, у 251 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой одам ҳам эди.

Таҳлилларга кўра, ҳиндистонлик тадбиркор ва йирик конгломерат асосчиси Гаутам Адани йиллик ўсиш суръати 123% даражасида сақланиб қолса, 2028 йилга бориб иккинчи триллионерга айланиши прогноз қилинмоқда.

Индонезиялик магнат Пражого Пангесту ва Nvidia технология компанияси бош директори Женсен Хуанг, агар ҳозирги тенденциялар давом этса, 2028 йилга келиб триллионерга айланиши мумкин.

LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton раҳбари ва қарийб 200 миллиард долларлик бойлиги билан дунёнинг учинчи энг бадавлат одами Бернард Арно, шунингдек, Meta бош директори Марк Цукерберг 2030 йилга бориб 1 триллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:51 15.09.2024. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!