Шавкат Мирзиёевга "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича маълумот берилди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қонун 17 та модда ва 10 та иловадан иборат бўлиб, унда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун асосий кўрсаткичлар аниқ белгилаб берилган.
Жумладан, 2025 йилда ЯИМ 6% га ўсиши кутилмоқда, бюджет даромадлари 431 трлн сўм, харажатлари эса 480,5 трлн сўм этиб белгиланган.
Шу билан бирга, харажатларнинг 52%и таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя каби соҳаларга йўналтирилиши режалаштирилган.