Франция келаси йили Украинага Mirage қирувчи самолётларини етказиб беради.
Бу ҳақда Франция мудофаа вазирлиги раҳбари Себастьян Лекорню маълум қилди.
"2025 йилнинг январ-март ойларида биз Киевга янги ҳаво-ер қуроллари билан жиҳозланган Mirage 2000 қирувчиларини етказиб берамиз", — деди у.
Мақсад, дейди у, Украинани ҳаво-ер жанговар қобилиятлари билан жиҳозлаш, шунингдек, электрон уруш тизимини мустаҳкамлаш.
"Аммо энг муҳим жиҳат - Нанси шаҳрида учувчилар ва механикларни тайёрлаш давом этмоқда" - деди вазир.