Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2025-йилда қайси жамоанинг либослари кўпроқ сотилди?

2025-йилда қайси жамоанинг либослари кўпроқ сотилди?

2025-йил давомида сотилган футбол либослари (футболкалар) сони бўйича ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби бу борада тенгсиз бўлди.

Энг кўп сотув қайд этган кучли ўнталик:

«Реал Мадрид» — 3 133 000 дона

«Барселона» — 2 940 000 дона

«Пари Сен-Жермен» — 2 546 000 дона

«Бавария» — 2 377 000 дона

«Интер Майами» — 2 166 000 дона

«Бока Хуниорс» — 1 933 000 дона

«Манчестер Юнайтед» — 1 855 000 дона

«Фламенго» — 1 677 000 дона

«Челси» — 1 422 000 дона

«Ан-Наср» — 1 281 000 дона

Испания грандлари ўз мавқеини сақлаб қолган бўлса-да, «Интер Майами», «Бока Хуниорс», «Фламенго» ва «Ан-Наср» каби клубларнинг юқори ўринларда бўлиши футболнинг Европадан ташқаридаги таъсири нақадар ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: 23:51 04.05.2026. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!