Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

2025 йилда дунёда қарийб бир миллион киши янги миллионерга айланди

2025 йилда дунёда қарийб бир миллион киши янги миллионерга айланди

Бу ҳақда Швейцариянинг UBS банки эълон қилган йиллик Глобал бойлик ҳисоботида (Global Wealth Report) маълум қилинди. Банк ҳисоботни тайёрлаш учун дунё бойлигининг 92 фоиздан ортиғини ўз ичига олган 56 та бозорни таҳлил қилиб чиқди.

Молия бозорларининг барқарор ўсиши ҳисобига 2025 йилда дунё миқёсида жами шахсий бойлик 10,8 фоизга ошди. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2024 йилда 4,6 фоизни, 2023 йилда эса 4,2 фоизни ташкил этганди.

UBS экспертларининг таъкидлашича, 2025 йилда ҳар қачонгидагидан ҳам кўпроқ миллионерлар пайдо бўлди. Бу ўсишнинг деярли ярми АҚШ ҳисобига тўғри келди. Мамлакатда 440 мингдан ортиқ киши миллионерлар қаторига қўшилган. АҚШ долларидаги бойлик Европада ҳам номутаносиб равишда тез ўсди. Бу 2025 йилда долларнинг еврога нисбатан қадрсизланиши билан изоҳланди.

Ўртача бойлик миқдори ошган бўлса-да, 2020 йилдан бери одамлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизлик янада чуқурлашди. Жамиятнинг ўрта қатламини аниқроқ кўрсатувчи медиан бойлик даражаси кўплаб давлатларда пасайган. Банкнинг қайд этишича, бу ҳолат энг бадавлат инсонлар ва оддий аҳоли ўртасидаги фарқ тобора катталашиб бораётганидан далолат беради.

Киритилди: 12:26 01.07.2026. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!