Мазкур қарорни вилоят раҳбари Олег Николаев имзолаган бўлиб, бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
«Хорижий фуқароларга энди алкогол ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдосида, жамоат транспортида ва таксиларда, таълим, маданият, спорт ва кўнгилочар соҳаларда ишлаш тақиқланди», — деб қайд этилган хабарда.
Ушбу чора миграция қонунчилигининг бузилишини камайтириш ва Россия фуқароларини ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатишга қаратилган. Иш берувчилар ўзларининг чет эллик ходимларини қайта кўриб чиқиб, янги талабларга мувофиқлаштиришлари керак бўлади, бу ишлар 1 апрелга қадар амалга оширилиши лозим.
Шу билан бирга, «бу тақиқ Қозоғистон, Арманистон, Белоруссия ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, юқори малакали мутахассисларга, уларнинг Россияда ишлаш учун рухсатнома талаб этмаслигига тааллуқли эмас», — деб қўшилган.
2025 йилнинг бошига келиб, Чувашия мигрантларни ишга жойлаштиришга деярли ҳеч қандай чекловлар киритилмаган 40 та Россия регионидан бири бўлиб келган эди. Энди эса у мигрантларнинг деярли ҳеч қайси соҳада ишлашга ҳуқуқи бўлмаган регионлар рўйхатини тўлдирди.