Бу ҳақда Ukraine Support Tracker маълум қилди.
Маълумотларга кўра, аввалги йилларда АҚШ Украинага ҳар йили ўртача 17,3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ҳамда 13,3 миллиард евро миқдорида молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатиб келган.
2025 йилда эса атиги 0,4 миллиард евролик битта ҳарбий ёрдам пакети қайд этилди ва янги молиявий ёки гуманитар мажбуриятлар эълон қилинмади.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи томонидан кўрсатилган ёрдам 67 фоизга ошди. Натижада Киевгс умумий ёрдам ҳажми аввалги йилларга тенг ҳолатда қолди.