Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.
Таъкидланишича, йил бошидан буён ўтган 358 кун ичида 69 марта магнит бўронлари қайд этилган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 44 тани ташкил этган.
Жадвалга кўра, XXI асрдаги мутлақ рекорд 2003 йилга тўғри келади. Ўша йили 365 кундан 272 куни геомагнит фаоллик билан ўтган.