Ўзбекистонда 2024 йилнинг 10 ойи давомида туҳмат ва ҳақорат учун жавобгарликка тортилган фуқаролар сони очиқланди. Бу ҳақида Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик – туҳмат қилишда айбланиб 2 минг 423 нафар фуқаро судланган.
Шунингдек, МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик – ҳақорат қилишда айбланиб 27 минг 928 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Олий суд вакили уларнинг барчасига жарима солинганини билдирди.