Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

2024 йилда квота ОТМга тақсимланмайди. Бу нима дегани?

2024 йилда квота ОТМга тақсимланмайди. Бу нима дегани?

Энди давлат грантини ОТМлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади.

❓Бу нима дегани?

Х.Худойбердиевнинг тушунтиришича, энди давлат грантлари фалон университет учун берилмайди, балки йўналиш учун ажратилади. Масалан, Тошкент давлат юридик университети учун аниқ грант ўрни бўлмайди, балки юриспруденция йўналиши учун умумий грант квотаси ажратилади.

Бунда республикадаги барча ОТМлардаги юриспруденция йўналишига топширган абитуриентлар орасида квота доирасида энг юқори балл тўплаганлари, қайси ОТМга топширганидан қатъи назар, грантга киради. Бу дегани энди айрим ОТМларда грантга кирган биронта талаба бўлмаслиги мумкин.

Режага кўра, давлат грантининг барча квотасини битта ОТМ олиб қўйишининг олдини олиш мақсадида ОТМ учун 50% лик чеклов қўйилади.

Киритилди: 16:55 28.06.2024. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!