Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбари Самвел Шаҳраманян 2024 йил 1 январдан республиканинг расман тугатилиши тўғрисидаги фармонни имзолади.
"Тоғли Қорабоғ халқининг жисмоний хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устуворлигини инобатга олган ҳолда ҳамда тан олинмаган республика билан Озарбайжон ўртасидаги келишувларга мувофиқ, унга бўйсунувчи барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилади", — дейилади расмий хабарда.