Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўлими 2023 йил якунида дунё аҳолиси сони 8 миллиардга етишини тахмин қилмоқда.
Ҳиндистонда аҳолининг ўсиш суръатлари юқори, мамлакат 2023 йил ўрталарига келиб Ер юзидаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланиши кутилмоқда.
Айни пайтда Хитойда аҳоли сонининг ўсиши бутунлай тўхтади, БМТ яқин тарихда биринчи марта мамлакатда аҳоли сони қисқаришини башорат қилмоқда.
Осиё ҳозиргача Ер юзидаги энг гавжум қитъа ва дунёдаги бир қанча аҳолиси кўп давлатлар: Индонезия, Покистон, Япония ва Бангладешнинг ватани ҳисобланади. Бу дунёдаги 12 йирик давлатнинг ярмини осиёликлар эгаллай олишини англатади.
БМТ ҳисобларига кўра, Осиё аҳолиси 2055 йилда энг юқори чўққисига — 5,3 миллиардга етади. Тахминларга кўра, Лотин Америкаси аҳолиси сони бу вақтда тахминан 752 миллионга яқин бўлади. Африка ва Шимолий Америка аҳолиси ўсишда давом этиши кутилмоқда, Европа аҳолиси эса камайиб бормоқда.