Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

2022-йилда Ўзбекистонда кўрсатилган транспорт хизматларини таҳлил қилинди

A A A
2022-йилда Ўзбекистонда кўрсатилган транспорт хизматларини таҳлил қилинди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2022-йилда Ўзбекистонда кўрсатилган транспорт хизматларини таҳлил қилди.

2022-йил якунларига кўра, Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 357 554,5 миллиард сўмни ташкил этган. Транспорт хизматлари иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари таркибида савдо хизматларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган (22,7%).

Транспорти хизматлари орасида автомобиль транспорти энг катта улушга эга (51%). Ундан кейинги ўринларни ҳаво транспорти (14,2%), қувурлар орқали етказиш (13,1%) ва темир йўл транспорти (11,4%) эгаллаган.

Республика ҳудудлари бўйича кўрсатилган транспорт хизматларининг умумий ҳажмида энг катта улушга эга ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 13 112,7 миллиард сўм (25,5%);
- Тошкент вилояти – 5 946,4 миллиард сўм (11,6%);
- Самарқанд вилояти – 5 333,6 миллиард сўм (10,4%).
Энг паст кўрсаткичли ҳудудлар:
- Навоий – 1 497,9 миллиард сўм (2,9%);
- Жиззах – 1 164,7 миллиард сўм (2,3%);
- Сирдарё – 666,2 миллиард сўм (1,3%).

2022-йилда транспорт хизматлар экспортида энг катта улуш қувур орқали ташиш хизматининг ҳиссасига тўғри келган (682 659,1 минг АҚШ доллари). Ундан кейинги ўринларни темирйўл транспорти (508 900,4 минг АҚШ доллари), ҳаво транспорти (466 110,2 минг АҚШ доллари) ва автомобиль транспорти (45 266,3 минг АҚШ доллари) эгаллаган.

Киритилди: 07:14 07.02.2023. Ўқилди: 3160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!