Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

2021 йилда Москвада патент нархи қанча бўлиши айтилди

2021 йилда Москвада патент нархи қанча бўлиши айтилди

Москва ва Москва вилоятида 2021 йилда патент нархи қанча бўлиши очиқланди.

Москвада 2021 йилда патент нархи 2020 йилдаги каби 5341 рубл бўлиши, яъни ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда.  Москва вилоятида ҳам патент нархи ўзгаришсиз қолади ва 5092 рублни ташкил этади.

Сал олдин Тверь вилоятида маҳаллий ҳукумат қарори билан 2021 йилдан патент нархи кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.

Патент учун ойлик тўлов шу вақтгача 5327 рубл бўлган бўлса, эндиликда мигрантлар 5805 рубл тўлашларига тўғри келади.

Тверь губернатори Игорь Рудени бошчилигидаги Тверь вилояти ҳукумати президиуми мажлисида қабул қилинган қарорга кўра, бу чорадан кўзланган мақсад маҳаллий аҳоли бандлиги даражасини оширишдир.

РФ ҳудудларида 2021 йилда патент нархидаги ўзгаришларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

Киритилди: 17:37 16.12.2020. Ўқилди: 4102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!