Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

2021 йилда Ҳиндистон ва Хитой раҳбарларининг Ўзбекистонга келиши кутиляпти

2021 йилда Ҳиндистон ва Хитой раҳбарларининг Ўзбекистонга келиши кутиляпти

2021 йилда Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ташриф буюриши кутиляпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов брифингда маълум қилди.

“2021 йилда фақат олий даражада эмас, ҳар томонлама ташрифларни режалаштирганмиз. Аммо биз ва ҳамкорларимиз ҳам пандемия шароитини инобатга олишга мажбурмиз. Режамизда минтақага оид ташрифлар бор. Бундан ташқари, Хитой раҳбарияти ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ташрифи ҳам мўлжалланган”, деди Фурқат Сиддиқов.

Вазир ўринбосари жорий йилда Ўзбекистон “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференцияга мезбонлик қилишини ҳам маълум қилди.

Киритилди: 12:58 20.02.2021. Ўқилди: 1848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!