Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

2021 йилда АҚШда тўғилиш сони 7 йилда илк бор ошган

2021 йилда АҚШда тўғилиш сони 7 йилда илк бор ошган

«Казинформ» агентлигининг ёзишича, АҚШ соғлиқни сақлаш миллий статистика марказининг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ҳисоботида келтирилишича, 2021 йилда мамлакатда 3 миллион 664 минг 292 та чақалоқ дунёга келган. Бу 2020 йил билан таққослаганда 1 фоизга кўп.

Ушбу рақам АҚШда 2014 йилдан буён илк бор туғилиш ортганини билдиради. Масалан, 2014 йилдан то 2019 йилгача туғилиш йилига 1 фоиздан камайиб бораётган эди, 2019 йилдан 2020 йилгача эса туғилиш 4 фоизга камайгани кузатилган. Хабарда бунга пандемия ва иқтисодий мавҳумлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жуғрофий тақсимот бўйича туғилиш 2020 йилдан 2021 йилгача мамлакатнинг 16 та штатида ўсган. Айниқса, Коннектикут, Массачусетс ва Нью-Гэмпширда туғилиш юқори, яъни 5 фоиздан 6 фоизгача бўлгани айтилмоқда. 

Киритилди: 09:33 03.02.2023. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!