Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга таксичилик қилишига рухсат берилиши мумкин

A A A
2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга таксичилик қилишига рухсат берилиши мумкин

Президентнинг "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига қўйилди.

Унда 2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши ҳам кўзда тутилган.  

Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шахслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.

Киритилди: 16:18 08.10.2020. Ўқилди: 3974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!