Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

2020 йилнинг энг сахий давлатлари аниқланди

2020 йилнинг энг сахий давлатлари аниқланди

Ўтган бир йилда Ирландия аҳоли жон бошига тушган хайрия миқдори бўйича энг сахий мамлакатга айланди. Рейтинг "Forbes" журнали томонидан эълон қилинган.

Кучли бешталикка АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия мамлакатлари кирган. 

Рўйхат муаллифлари барча хайр-эҳсонлар ҳам коронавирусга қарши кураш учун сарфланмаганини таъкидлаган, яъни Умумжаҳон тенгликни тарғиб қилувчи ташкилотларга ҳам молиявий кўмак ажратилган. 

Журналистлар АҚШнинг озиқ-овқат жамғармаси кампаниясининг муваффақиятли натижаларини таъкидлаган. Ташкилот вакиллари ёрдамга муҳтожлар учун 44 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўплаган. 

Шунингдек, коронавирус пандемияси билан курашиш учун маблағ ажратган энг сахий ҳомий Twitter асосчиси Жек Дорси бўлган. У ушбу мақсад йўлида миллиард доллар сарфлаган.

Киритилди: 10:30 12.12.2020. Ўқилди: 3699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!