Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

2020 йилда МДҲ Ўзбекистон раислигига ўтади

2020 йилда МДҲ Ўзбекистон раислигига ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг ташрифи якунланди. Президент Тошкентга жўнаб кетди.

Киритилди: 16:59 21.12.2019. Ўқилди: 2272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!