Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

2019 йилда юртимизда 57 нафар чақалоқни сотишга уриниш ҳолати аниқланди

2019 йилда юртимизда 57 нафар чақалоқни сотишга уриниш ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда 2018 йилда 75 нафар чақалоқни сотишга уриниш ҳолати аниқланган. Жорий йилнинг 10 ойида эса бу кўрсаткич 57 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев маълум қилди, деб ёзмоқда «Sof.uz».

Маълум қилинишича, чақалоқ сотиш ҳолатларига ёш қизларнинг билиб-билмай қўйган нотўғри қадамлари сабаб бўлмоқда. Сўнг ундан қутулиш мақсадида чақалоқларни туғруқхоналарнинг ўзида, эшик остида ёки бегона жойда қолдириб кетиш, охирги чора сифатида сотиш ва Ўзбекистондан чиқиб кетиш ҳолатлари жуда ҳам кўп учрамоқда.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Абдуллаеванинг фикрига кўра, аксарият ҳолларда ҳаётда алданиб қолган, турмушидан ажрашиб, икки ва ундан ортиқ фарзанди билан оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар орасида ўз боласини сотиш ҳолатлари кўп учрайди.

Абдуллаева Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаш натижасида чақалоқ сотиш ҳолатлари 2018 йилга келиб 33 фоизга камайганини таъкидлади.

Киритилди: 18:40 07.12.2019. Ўқилди: 1710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!