Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

2019 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюрди?

2019 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюрди?

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш борасида ишлар юзасидан ТИВ маълумотини тақдим қилди.

“Сайёҳлик визасини олишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган давлатлар сони 77 тага етди”, дейилади ТИВнинг хабарида.

Шунингдек, хорижий мамлакатлардан 13 та жамоатчилик ва маданият арбоблари Ўзбекистон сайёҳлик брендининг элчилари этиб тайинланди. Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган 8 та “Йўл харитаси” тасдиқланди. Хориждаги 50 та сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик компанияларининг иштирок этишига ёрдам кўрсатилди. Натижада шу давр ичида туристлар сони 27,1 фоиз ошиб, 6,23 миллион кишини ташкил этди.

Киритилди: 13:15 05.01.2020. Ўқилди: 2798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!